Янгиободда мусиқа мактабини реконструкция қилиш ёки бузиш бошланди: фаоллар бонг урмоқда

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда фаоллар ва туроператорлар Тошкент вилояти Янгиобод шаҳрида қурилиш ишлари олиб борилаётгани, у ерда Чайковский номидаги мусиқа мактаби жиҳозлари, эшиклари ва бошқа нарсаларни олиб ташлаш бошлангани ҳақида хабар берди. Маданият вазирлиги муассасага масъул эмаслигини маълум қилди.

Янгиободда Чайковский номидаги мусиқа мактабини бузишмоқчи ёки реконструкция қилмоқчи. Мебель, эшиклар ва бошқа жиҳозлар аллақачон юк машиналари ёрдамида олиб кетилмоқда.

1950 йилда қурилган мазкур бино Янгиободдаги саноқли сайёҳлик масканларидан бири бўлиб, Маданий мерос объектлари реестрига киритилган, сўнгра рўйхатдан олиб ташланган ва шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтказилган. Бино тақдирига Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Алибек Расулов масъул.

Таъкидлаш жоизки, бино олдида буюк бастакор ҳайкали ўрнатилган бўлиб, у 2021 йилда маҳаллий аҳоли томонидан янгиланган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.