БААга визасиз кириш мумкин: ўзбекистонликларга мамлакатда 30 кунгача эркин юришга рухсат берилди
16 январь куни Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси Абдулазиз Аққулов ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул икки давлат ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколини имзолади.
Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга киради.
Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз давлатлар сонини 29 тага етказди ва мамлакатни Global Passport Power рейтингида 71-ўринга кўтарди, деб ёзади ЎзА.
Маълумот учун, 2023 йил давомида БААга 119 минг 454 нафар Ўзбекистон фуқаролари ташриф буюрган ва 9,2 млн доллар миқдорида виза расмийлаштириш учун сарф қилган.