Бош прокуратура четдан қиммат нархда кираётган ускуналарни текширади

O‘zbekiston

Президент Бош прокуратурага четдан карра-карра қиммат нархда кираётган ускуналарни аниқлаш ва бунга чек қўйиш бўйича назорат тизимини яратишни топширди. Сўнгги уч йилда четдан 14,2 млрд долларлик асбоб-ускуналар олиб келинган.

Сўнгги олти йилда саноатга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 7 баробар ошди. Лекин, комплекс, тармоқ ва ҳудуд раҳбарларида ҳар бир доллар инвестиция қанча иш ўрни яратгани, қўшилган қиймат ва экспорт қанчага ошгани борасида таҳлил етарли эмас.

Ўзбекистонда цементга йиллик эҳтиёжни ортиғи билан қоплай оладиган ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилган, аммо масъуллар бунга қарамай, ана 22 та цемент заводи қуриш таклифини бермоқда.

Давлат раҳбари цементдан юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни кўпайтириш, экологияга зарарли таъсирни камайтирувчи технологияларни жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, сўнгги уч йилда четдан 14,2 млрд долларлик асбоб-ускуналар олиб келинди. Лекин, шунча технология киритилаётгани билан ҳудудларнинг саноат экспорти шунга мутаносиб ошмаган.
Шунча маблағ ҳисобига саноат ва экспорт ўсмаяпти-ми, демак ё лойиҳа «шиширилган», ё кераксиз ускуна олиб келинган, ёки бу технологияларни ишлатишни биладиган мутахассис йўқ, — деди давлат раҳбари.

Mavzuga oid materiallar