Болаларнинг ёмон хулқ-атвори учун уларнинг васийлари жаримага тортилади
Сенаторлар 49-ялпи мажлисда ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига айблов қўйиш ва назорат қилиш бўйича ўз вазифасини бажармаган васийларни маъмурий жавобгарликка тортиш имконини берувчи қонунни маъқуллади.
Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик каби маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш ваколатлари берилмоқда.
Сенаторлар фикрича, ушбу қонун ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.