Пойтахтнинг қайси ҳудудида турар жойлар нархи юқорилиги маълум бўлди

O‘zbekiston

2023 йилда Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 10,2%га пасайди ва ҳар кв/м учун $9,2 ташкил этди.

Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳида маълумот берилди.
Пойтахтнинг барча туманларида ижара нархининг пасайгани эътиборга молик, — дейилади ИТИМ шарҳида.

Ўртача ҳисобда энг қиммат уй-жой ижараси Шайхонтоҳур ($11,8), Яккасарой ($10,8) ва Миробод ($11,4) туманларида қайд этилди.

Ижара нархларининг нисбатан пастлиги Учтепа ($7,9), Сергели ($6,9) ва Бектемир ($5,7) туманларида кузатилди.

Mavzuga oid materiallar