Маълум бўлишича, учувчилар техник носозликлар ҳақида хабар бериб, Тожикистон чегарасини кесиб ўтиш чоғида режадан ташқари қўнишни амалга оширмоқчи бўлган (UTC 20/01 13:00). Бироқ самолёт ҳақида бошқа маълумотлар йўқ.
Самолёт охирги марта Афғонистон чегарасига яқинлашганда радарга тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Афғонистонда қулаган бўлиши мумкин.
«Gazpromavia»нинг Falcon 900Б (RА-09011) самолёти ғойиб бўлган. «Gazpromavia» авиакомпанияси «Газпром» манфаати учун парвозларни амалга оширади.
Ҳиндистондан Тошкентга учаётган самолёт радарлардан ғойиб бўлди
Ҳиндистоннинг Гая шаҳридан Тошкентга учаётган самолёт ғойиб бўлди. Самолёт Афғонистонда қулаган бўлиши мумкин.