Эндиликда IMEI ноқонуний равишда ўзгартирилса ёки нусха кўчирилса, жарима солиниб, қурилма мусодара қилинади
Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мобил қурилмаларнинг IMEI-кодини қонунга хилоф равишда ўзгартириш ёки нусхалаш учун жавобгарликни белгиловчи 155−3-модда киритилди. Ушбу ҳаракатларни содир этган шахс 20 БҲМгача жаримага тортилади ва қурилма мусодара қилинади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мобил қурилмаларнинг IMEI-кодини қонунга хилоф равишда ўзгартириш ёки нусхалаш учун жавобгарликни белгиловчи 155−3-модда киритилди. Ушбу ўзгартириш тўғрисидаги қонунни президент Шавкат Мирзиёев 19 январь куни имзолаган. Ҳужжат ўтган йилнинг 19 сентябрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 24 ноябрда Сенат томонидан маъқулланган эди.
Янги моддага кўра, мобил қурилманинг халқаро ягона идентификация кодини унинг қонуний ишлаб чиқарувчисининг рухсатисиз ўзгартириш, шунингдек, махсус дастурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан шу мақсадда фойдаланиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Абонент қурилмасининг идентификация модулини унинг қонуний ишлаб чиқарувчиси ёки қонуний эгасининг рухсатисиз ўзгартириши ёки унинг нусхасини яратиши БҲМнинг 20 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Иккала ҳолатда ҳам жиноят содир этишда фойдаланилган қурилмани мусодара қилиш назарда тутилган. Кодексга киритилган ўзгартириш фақат уч ойдан кейин кучга киради.