Ўзбекистонда хорижий вино ва пиво рекламасига рухсат берилади

O‘zbekiston

Олий Мажлис Сенати 49-ялпи мажлисда чет элда ишлаб чиқарилган пивони, табиий ва кўпикланадиган виноларни реклама қилишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади.

Сенаторлар томонидан маъқулланган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутади. Бу Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириши керак.

Шунингдек, асл дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча меъёрий ҳужжатлар жорий этилмоқда: клиникадан олдинги ва клиник синовлар натижасида олинган маълумотларни ҳимоя қилиш механизми жорий этилади.

Бундан ташқари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи ставкаси БРВ ҳажмининг 10 баробаридан 1 баробаригача пасайтирилди.

«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунга ҳам Жаҳон савдо ташкилоти битимларидан келиб чиқиб, қўшимча меъёрлар киритилаётган бўлиб, унга кўра фармацевтика соҳасига клиник тадқиқотлардан олдинги ва клиник тадқиқотлар натижалари бўйича олинган маълумотларни самарали ҳимоя қилиш механизмини жорий қилиш орқали оригинал дори воситалар ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинмоқда.

«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга хорижий инвестицияли ҳамда маҳаллий корхоналарга бир хилда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга қаратилган ўзгатиришлар киритилмоқда. Яъни чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 1 баробаригача туширилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.