Маданий мерос агентлигидан маълум қилишларича, Тошкент тиббиёт академияси қадимий биносини реставрация қилиш лойиҳаси тасдиқланган.
Январь ойи бошида пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси биноси бузилиши ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Тиббиёт муассасаси 19-асрда қурилган ва ҳозирда давлат мулки ҳисобланади.
Бу ҳолатга жавобан Маданий мерос агентлигининг расмий баёнотида бинога ҳеч қандай зарар етказилмаслиги ва бу ерда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳақида қўшимча маълумот берилиши айтилган.
11 январь куни агентлик ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг 1-сонли йиғилиши бўлиб ўтган. Ўтказилган йиғилишда «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат муассасаси томонидан тақдим этилган «Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш» лойиҳаси кўриб чиқилган.
Лойиҳага кўра, ушбу бинога мос равишда 26 метр, 13 метр ва 52 метр масофалардаги «Аккредитация-симуляция» қўшимчасига 2 та ётоқхона биносини қуриш, лойиҳада черков бўлган бинонинг юқори қисмини тиклаш, биноларнинг ташқи кўринишини ҳамда конструктив ҳолатини сақлаш белгиланган.
Маъқулланган кенгаш лойиҳа хулосаси тегишли тартибда «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат муассасига юборилган.
Тошкент тиббиёт академияси биносининг реставрация лойиҳаси тасдиқланди
Маданий мерос агентлиги Тошкент тиббиёт академияси биносини реставрация қилиш лойиҳаси маъқулланганини маълум қилди. Йил бошида ижтимоий тармоқларда 19-асрда қурилган бино бузилиши ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.