Тошкент шаҳри атмосфераси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан 15 та автоматик станция орқали мониторинг қилинади. Мониторинг давомида ҳаводаги чанг, олтингугурт диоксиди, азот диоксиди, азот оксиди, углерод оксиди, фенол, фтор водород, аммиак, формалдегид, оғир металлар, PM10 ва PM2,5 майда зарралари кузатилади.
Атмосферанинг ифлосланиши ҳақидаги маълумотлар Экология вазирлигининг eco.gov.uz/uz/meteo/index сайтига интеграция қилинди. Бу маълумотлар, шунингдек, IQair веб-сайтида ҳамда «Ўзгидромет»нинг monitoring.meteo.uz платформасида ҳам бериб борилади.
Сайтдаги ҳавонинг ифлосланиши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўрсатмалари (ЖССТ) билан таққосланади. ЖССТнинг тавсиялари қатъий, аммо республикамизнинг географик ва иқлимий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бундай кўрсаткичларга эришиш қийин. Унга кўра, OM 2,5 нинг ўртача йиллик миқдори 5 мкг/м3, ўртача суткалик миқдори 15 мкг/м3. Дунёнинг ҳеч бир мамлакатидаги кўрсаткичлар ЖССТ тавсия этган стандартларга мувофиқ эмас, кўп давлатлар ўз миллий стандартларини қабул қилган.
Маълумот учун, АҚШ ва Мексикада бу стандарт 12 мкг/м3, Беларус ва Японияда – 15 мкг/м3, Европа Иттифоқи мамлакатларида – 25 мкг/м3, Россияда – 20 мкг/м3, Хитойда 35 мкг/м3, Ҳиндистонда эса 40 мкг/м3. Жанубий Кореяда PM 2.5 стандарти йўқ.
Таъкидлаш жоизки, айни дамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси сифати мониторинги бўйича миллий платформа ва мобил иловани ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда. Унга кўра, ҳаводаги майда заррачалар миқдори ва уларнинг аҳолига таъсири бўйича миллий ҳаво сифати стандартлари ишлаб чиқилади. 2023 йилда лойиҳа доирасида Сурхондарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг атмосфера ҳавоси ифлосланишидан касалланиш даражасини ўрганиш бошланди.
Шу билан бирга, республикада атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасининг жорий кўрсаткичи маълум бир ҳудуд учун устувор ифлослантирувчи моддалардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган Атмосфера ифлосланишининг комплекс индекси (AII) ҳисобланади.
Тошкент шаҳрида 2015–2023 йиллардаги AII кўрсаткичлари
Жадвалдан кўриниб турибдики, кейинги йилларда ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиб бормоқда. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори бўйича рухсат этилган максимал концентрациядан 1,3 баравар ошиб кетган.
Шу билан бирга, 2023 йилда Тошкент шаҳридаги ҳаво ифлосланишини автоматик назорат қилувчи станциялар маълумотларига кўра, IQair веб-сайти шкаласига кўра, энг ифлосланган ой январь ойи бўлган.
ЖССТ тавсияларига кўра, ҳавонинг ифлосланиши саломатлик учун хавфли бўлиб, инсульт, юрак-қон томир касалликлари, нафас олиш тизими хасталиклари ва ўпка саратонини келтириб чиқаради.
ЖССТ тавсияларига эришиш қийин — Экология вазирлиги ҳаво ифлосланиши ҳақида
Ўзбекистонда миллий ҳаво сифати стандартлари ишлаб чиқилмоқда.