Қозоғистонда зилзила оқибатида 44 киши жабрланди
Хитой шарқида Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасига яқин Аксу туманида кетма-кет зилзила содир бўлди.
23 январга ўтар кечаси Олмаота аҳолиси кучли ер силкинишини ҳис қилди. Тахминан 49 дақиқадан сўнг шаҳарликлар янги ер силкинишини бошдан кечирди, бироқ у кучсизроқ эди.
Сейсмологларнинг маълум қилишича, ҳодиса Қирғизистон ва Хитой чегарасида содир бўлган. Магнитудаси 6,7 баллни, Олмаотада сезувчанлик 5 баллни ташкил қилган.
Олмаотадаги зилзила сабабли жабрланганлар сони 44 кишига етди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz. Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Бугун эрталаб соат 01:00 дан бошлаб Олмаотада 44 киши боши кўкариш, оёқ-қўлларининг буришиши каби енгил ва ўртача оғирликдаги турли кўринишдаги жароҳатлар билан шифокорларга мурожаат қилган. Улар турли белгилар билан шаҳар касалхоналарига етказилган, улардан 34 нафари катталар, 3 нафари касалхонага ётқизилган, 31 нафари амбулатор даволанишга юборилган, — дейилади хабарда.