2023 йил май ойида бир қанча ота-оналар фарзандларига таълим ташкилоти директорининг мактабда ўқийдиган ўғли тегажоғлик қилганини айтганди. Уларнинг сўзларига кўра, воқеа 2 май куни тушдан кейин 6 ёшли болалар гуруҳи ухлашга кирганида содир бўлган ва гумонланувчи бола 4 нафар қизчага тегажоғлик қилган.
Маълум бўлишича, 15 ёшли йигит қизларни ечинтириб, турли жойларидан силаган.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Х.Ш. Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида (Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.
23 январь куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида мазкур факт бўйича ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган суд жараёни якунланди.
Унга Жиноят кодексининг 85-моддаси (Озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми «в» бандига асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони тарбия колонияларда ўташ белгиланди.
Тошкентда боғча мудирининг ўғли қизларга тегажоғлик қилгани учун 6 йилга қамалди
Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида 23 январь куни 230-сонли болалар боғчасида қизларга тегажоғлик қилишда гумонланаётган шахсга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланди.