Қозоғистонда янги қонун: вейп ва бир марталик электрон сигаретлар таъқиқланади

Ўзбекистон

Қозоғистон парламенти мамлакатга вейпни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ таъқиқловчи қонунни қабул қилди.

Ҳужжат қонунбузарлар учун жиноий жавобгарликни назарда тутади:

  • вейпларни сотганлик учун максимал жазо – 50 кунгача ҳибс;

  • олиб кириш ва тарқатиш учун – 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;

  • жиноий гуруҳ томонидан ёки ўта йирик миқдорда ёки такроран содир этилган ҳаракатлар учун – 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.


Тадқиқотларга кўра, Қозоғистонда ҳар иккинчи мактаб ўқувчиси вейп ва бир марталик электрон сигаретлардан фойдаланмоқда. Ҳафтада камида бир марта шу маҳсулотлардан харид қиладиган 21 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилган сўровномада пойтахт аҳолиси етакчи бўлди. Иккинчи ўринни Олмаота, учинчи ўринни эса Уст-Каменогорск эгаллади.

Мавзуга оид материаллар