23 январь куни Хитойнинг Шеньчжень шаҳрида Тошкент ҳокимлиги делегациянинг Beijing North Bartholet Ropeway Technology компанияси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Компаниянинг МДҲ давлатлари билан ишлаш бўйича директори Бей Кю қўшма корхонанинг фундаментал тамойиллари асосида шаҳар мобиллигини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган ечимларни ишлаб чиқиш бўйича олиб бораётган ишлари ҳақида гапирди.
Тошкент инвест компанияси АЖ ва Beijing North Bartholet Ropeway Technology ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди. Лойиҳа ер усти транспортини канатли таксилар билан дублёр такрорлашга қаратилган бўлиб, жамоатчиликка олдиндан тақдим этилиши режалаштирилган.
уларнинг тавсиялари ва таклифлари Beijing North Bartholet Ropeway Technology лойиҳа офисига юборилади. Компания, ўз навбатида, унинг амалга оширилишини ва операцион бошқарувини таъминлайди.
Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co.,Ltd. — Хитой ва Швейцариянинг Bartholet Maschinenbau AG компанияси ўртасидаги қўшма корхона бўлиб, канат йўллари, истироҳат боғлари, машинасозлик ва ёритиш ускуналари соҳасида жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади.
«Тирбандликларни бартараф этиш шарт эмас, уларнинг учиб ўтиш керак»: Тошкентда янги жамоат транспорти пайдо бўлиши мумкин
Хитойда Тошкент ҳокимлиги делегацияси ва Beijing North Bartholet Ropeway Technology компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Тошкентда «Швейцария сифати» канатли такси қуриш таклиф қилинмоқда.