Тошкентда BMW Х7 йўл ёритгичга урилиб, ағдарилди

O‘zbekiston

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида BMW Х7 автомобили йўл ўртасидаги ёритгичга бориб урилиб, ағдарлиб кетди. Уч киши жароҳатланган.

Жорий йилнинг 25 январь куни соат 11:30 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида ЙТҲ содир бўлди.

Ҳодиса оқибатида БМW автомобили ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси енгил тан жароҳатлари олган.

Айни пайтда юзага келган вазият юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси Марказий ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан дастлабки текширувлар ўтказилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.