Тошкентда даҳшатли ЙТҲ: қурбон бор

O‘zbekiston

Жорий йилнинг 26 январь куни соат 02:20 да Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси Чилонзор буюм бозори қаршисида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилардан бири воқеа жойида вафот этган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг маълум қилишича, 2004 йилда туғилган А.Т. бошқарувида бўлган Malibu-2 ҳамда 1997 йилда туғилган Б.Б. бошқарувида бўлган Spark иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида Spark русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, Sparkʼдаги 1 нафар йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз, — дейилади хабарда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.