Фарғонада сув таъминоти ходимига пичоқ билан ҳужум қилган фуқаро қўлга олинди
Фарғона вилоятининг Бувайда туманида сув таъминоти хизмати ходимини пичоқламоқчи бўлган эркак қўлга олинди.
Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Фарғона сув таъминоти Бувайда туман бўлими ходимлари қарздорликни ундириш учун «Қоратепа» МФЙда яшовчи Т.К.нинг хонадонига борган. Бироқ улар ўртасида низо келиб чиққан.
Фуқаро Т.К. ва унинг укаси Н.К. сув таъминоти ходимларини ҳақорат қилган, кейин улардан бири ходимга пичоқ билан ҳужум қилишга уринган.
Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 185 ва 187-моддалари асосида баённомалар тузилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.