Сурхондарёда болаларнинг заҳарланиши юзасидан жиноий иш қўзғатилди
Аввалроқ Сурхондарёда Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 33 нафар ўқувчиси заҳарланган эди. Маълум бўлишича, айрим маҳсулотлар ва ошхона анжомлари санитария меъёрларига жавоб бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 33 нафар ўқувчиси заҳарланган эди.
Қайд этилишича, 18 январь куни соат 22:00 дан 00:00 гача бўлган муддат оралиғида ўқувчилар кўнгил айниши ва қорин оғриғидан шикоят қилган. Ҳамшира болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган, шундан сўнг улар тиббиёт бирлашмасига олиб кетилган.
Эртаси куни мутахассислар ошхонанинг санитария ҳолатини текширган. Таҳлил қилиш учун нонушта, тушлик ва кечки овқатдан намуналар олинган.
Болалар омбудсманı Сурайё Раҳмонованинг хабар беришича, заҳарланиш ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Маълум бўлишича, айрим маҳсулотлар ва ошхона анжомлари санитария меъёрларига тўғри келмай, гигиеник талабларга жавоб бермай, болаларда юқумли ошқозон касалликлари пайдо бўлишига олиб келган.
Ушбу ҳолат юзасидан мутасадди шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур иш билан Сариосиё туман прокуратураси шуғулланмоқда.