Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида АҚШга виза беришни рад этиш бўйича етакчи бўлди
АҚШ Давлат департаменти 2023 йил учун Ўзбекистон фуқароларига B1/B2 тоифали ноиммиграцион визалар беришдан бош тортишнинг статистик кўрсаткичларини эълон қилди.
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида АҚШга виза беришдан бош тортиш рейтингида биринчи ўринда.
B визасини рад этиш даражаси бутун дунё бўйлаб ариза берувчиларнинг маълумотларига асосланади. 2023 йилда Марказий Осиё мамлакатларида рад этиш даражаси қуйидагича тақсимланди:
2022 йилда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларининг 47 фоизига виза беришдан бош тортган. 2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун виза беришдан бош тортиш фоизи 12,56 фоизга ошган.

- Ўзбекистон – 59,56%;
- Тожикистон – 54,96%;
- Туркманистон – 51,10%;
- Қозоғистон – 41,93%;
- Қирғизистон – 41,54%.