Қозоғистон Мажилиси ялпи мажлисда 2000 йил 7 июлдаги фуқароларнинг ўзаро саёҳати шартлари тўғрисидаги икки давлат ҳукуматлараро битимига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протоколни ратификация қилди.
Ҳужжат хулосасида қайд этилганидек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўз фуқароларининг қўшни давлат ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан ўзаро бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунга оширмоқда.
Ўзбекистон томони уни 2023 йил 25 апрелда ратификация қилган.
Янги ҳужжат икки давлат фуқароларининг бир-бирининг ҳудудида бўлишлари учун қулай шарт-шароит яратади ҳамда икки қардош давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар, ишбилармонлик ва маданий алмашинувларни янада ривожлантиришга таъсир қилади, — дейилади хулосада.
Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқароларининг рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддатини узайтиради
Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқароларининг қўшни давлат ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан ўзаро бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунга оширмоқда.