Германиядаги иш ташлаш сабабли Тошкент-Франкфурт-Тошкент авиарейси бекор қилинди

O‘zbekiston

Uzbekistan Airways компанияси 1 февраль куни амалга оширилиши керак бўлган Тошкент-Франкфурт-Тошкент рейсларини бекор қилишга мажбур бўлди. Бунга Германиядаги аэропорт ходимларининг иш ташлаши сабаб бўлган.

Бунга Германиянинг қатор шаҳарларида касаба уюшмаларининг 1 февраль куни ўтказилаётган ва Франкфурт-Майн халқаро аэропорти ишини чеклаб қўйган иш ташлашлар сабаб бўлди.

Бекор қилинган рейс йўловчиларига авиакомпаниянинг 5 февралга белгиланган кейинги рейси учун чипталарни қайта бронь қилиш таклиф қилинди.

Батафсил маълумот учун Uzbekistan Airwaysʼнинг +998 78-140-02-00 телефон рақамига ёки авиакомпаниянинг Франкфурт-Майн шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилиш мумкин.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.