Ўзбекистонда зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга пенсия миқдори оширилди
Ўзбекистонда пенсияларнинг айрим турлари оширилди. Тўловлар миқдори 13 минг сўмга ошди.
Бу ҳақда давлат раҳбари қарорига таяниб, Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб энг кам пенсия миқдори қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда ойига 621 минг сўмни ташкил этади (бундан олдин у 608 минг сўм эди).
Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия олувчининг оила аъзоларидан бир нафари учун энг кам пенсия миқдори ҳам ойига 621 минг сўмга (608 минг сўмдан) оширилди.