Таҳлилчилар: ўзбекистонликларнинг БҲМ 96 фоизи маҳсулотларнинг минимал тўпламига тўғри келади

O‘zbekiston

Picodi чегирмалар портали таҳлилчилари Ўзбекистондаги маҳсулотларнинг энг кам тўпламининг улуши БҲМнинг 96,1 фоизини ташкил этишини ҳисоблаб чиқди. Фақат Нигерияда вазият биздан кўра ёмонроқ.

Йил давомида энг кам иш ҳақининг ўсиши рейтингида Ўзбекистон 16-ўринни эгаллади. Ўзбекистон фуқароси солиқлар тўланганидан кейин тахминан $75 олиши мумкин.

Ўртача озиқ-овқат тўплами 72 доллар туради. Унга бир неча килограмм гўшт, мева-сабзавот, бир ярим килограмм гуруч, 10 литр сут, икки қадоқ тухум, 10 дона нон ва бир килограмм пишлоқ киради.

Энг кам иш ҳақининг озиқ-овқат харажатлари улуши 7,7 фоиздан ошмайдиган рейтингда етакчи ўринларни Буюк Британия, Ирландия, Нидерландия ва Австралия эгаллаган.

Шундай мамлакатлар ҳам борки, ҳаттоки бундай камтарона маҳсулотлар тўплами ҳам энг кам иш ҳақининг ярмидан кўп туради. Улар орасида Қозоғистон (54%), Вьетнам (65,6%), Арманистон (78,7%) ва Ўзбекистон (96,1%) бор. Нигерияда эса энг кам иш ҳақи ҳатто асосий озиқ-овқат билан таъминлаш учун ҳам етарли эмас, дейилади ҳисоботда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.