Ўзбекистон Осиё Кубогидан чиқиб кетди
Футбол бўйича Осиё кубоги 1/4 финалида Ўзбекистон терма жамоаси Қатар терма жамоасига пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.
Учрашувнинг 27-дақиқасида Қатар Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсуповнинг автоголи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Иккинчи бўлимда Одилжон Ҳамробеков 59-дақиқада аниқ зарба эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Асосий вақтда иккала жамоа ҳам гол ура олмади ва 90 дақиқа ичида ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмади.
Қўшимча бўлимларда Қатар ўзига ишонгандек кўринди ва ҳатто бир неча хавфли лаҳзаларни ҳам яратди, бироқ ҳар икки жамоа футболчилари гол ура олмади.
Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари кубокнинг ярим финалига кимлар чиқишини пенальтилар сериясида аниқлай бошлади.
Ўзбекистон терма жамоаси 11 метрлик «рулетка»га камроқ тайёрланган бўлиб чиқди ва Қатарга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Рустамжон Ашурматов, Зафармурод Абдираҳматов ва Жалолиддин Машарипов рақиб дарвозабонини пенальтилар сериясида мағлуб эта олмади.