Сурхондарёда шамол туфайли 90 дан ортиқ қуёш батареяси зарар кўрди
28 январь куни Masdar компаниясининг йирик фотоэлектр станцияси қурилишида шамол таъсирида 91 та қуёш панеллари ерга тушиб кетди. Энергетика вазирлиги панеллар ҳали тўлиқ ўрнатилмаганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда қуёш панелларини шамол учириб кетгани акс этган видео тарқалди. Энергетика вазирлиги вазиятга изоҳ берди.
Ҳодиса 28 январь куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги йирик фотоэлектр станцияси қурилишида содир бўлган. Ҳаммаси бўлиб 91 та қуёш панеллари шамол таъсирида ерга қулаган.
Энергетика вазирлиги панеллар ҳали тўлиқ ўрнатилмаганини маълум қилди. Ҳозирги вақтда уларнинг техник ҳолати ўрганилмоқда ва яроқли панелларни ўрнатиш ишлари кетмоқда.
Қайд этилишича, пудратчи захира панелларга эга бўлиб, лойиҳани ишлаб чиқишда уларнинг баъзилари қурилиш вақтида ишламай қолиши мумкинлигини ҳисобга олган. Вазирлик, шунингдек, лойиҳа Амирликларнинг Масдар компанияси томонидан амалга оширилаётгани ва тўлиқ молиялаштирилаётганига аниқлик киритди. Ўзбекистон бунга ҳеч қандай маблағ ажратмаган.
Инвестор томонидан қуввати 457 МВт бўлган фотоэлектр станцияси учун 260 миллион доллар ажратилган. Лойиҳа доирасида жами миллионга яқин қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган.