Метрода эскалаторлар алмаштирилмоқда: «Халқлар дўстлиги» бекатидаги вестибюль ёпилди

O‘zbekiston

Метрополитен фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, ерости метро бекатларида ўрнатилган эскалаторларнинг ўз хизмат муддатини ўтаб бўлганларини босқичма-босқич равишда янгиларига алмаштириш режалаштирилган.

Режавий ишларнинг биринчи босқичида «Халқлар дўстлиги» метро бекатидаги эскалаторларни замонавий турдагисига алмаштириш ишлари олиб борилади.

Шу боис «Халқлар дўстлиги» метро бекатининг иккинчи вестибюли (Tashkent City мажмуасига олиб чиқувчи томон) 10 февралдан 20 мартга қадар ёпиқ бўлади. Шунингдек, йўловчилар учун бекатнинг биринчи вестибюли («Халқлар дўстлиги» саройига олиб чиқувчи томон) одатий режимда иш фаолиятини олиб боради.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.