Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.
4 февраль куни соат 16:30 ларда Олмазор туманидаги Нурафшон-Беруний кўчалари чорраҳасида фуқаро 1982 йилда туғилган Н.К. бошқарувидаги тез ёрдам машинаси ҳамда 1987 йилда туғилган фуқаро М.А. бошқарувидаги Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси ва тез ёрдам машинасининг бир йўловчиси жабрланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкентда тез ёрдам машинаси енгил машинага бориб урилди: жабрланганлар бор
Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги «Тинчлик» метро бекати жойлашган чорраҳада тез ёрдам машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.