Сергели туманининг бир қисми газсиз қолади

O‘zbekiston

Hududgaz Poytaxt бугун, 6 февраль куни газ ўчириш жадвалини эълон қилди. Сергели туманининг бир қисми газсиз қолади.

Коммунал хизматдан олинган маълумотга кўра, бугундан Сергели туманидаги «Хонобод», «Хонтепа» ва «Янги ҳаёт» маҳаллалари, Беруний, Кичик Хонобод, Кичиксой ва Соҳил кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.

1200 га яқин хусусий уй, 250 дан ортиқ хонадон ва 11 улгуржи истеъмолчи ёнилғисиз қолади. Таъмирлаш ишлари соат 11:00 дан 17:00 гача амалга оширилади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.