Самарқанд ва Жиззахда 130 мингдан ортиқ аҳоли электрсиз қолди

O‘zbekiston

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида кучли шамол туфайли электр энергияси узилиб қолди.

Маълумотларга кўра, кучли шамол туфайли Самарқанд ва Жиззах вилоятларида айрим электр тармоқлари шикастланган.

Самарқанд (114 минг 250 истеъмолчи) ва Жиззах (16 минг истеъмолчи) вилоятларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда махсус гуруҳлар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Электр узилиши аллақачон босқичма-босқич бартараф этилмоқда.

UPD: Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 61,5 минг хонадонда электр энергияси ёнди. Таъмирлаш ишлари давом этмоқда, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.