Транспорт вазирининг 2023 йил 14 декабрдаги 207-сонли буйруғига асосан 2023 йил 15 декабрдан бошлаб Тошкент ерости ҳалқа линиясининг Қурувчилар–Қипчоқ йўналишида поездлар ҳаракатининг синов тариқасида йўлга қўйилиши эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда ер усти метро линияларини қуриш, фойдаланишга топшириш, топшириш олди синов жараёнларини ўтказиш ўрганилган хориж тажрибаси натижаларидан келиб чиқиб, шунингдек, синов жараёнларини ўтказиш бўйича тасдиқланган меъёрий техник талаблар асосида амалга оширилмоқда.
Мазкур синов жараёнлари жорий йилнинг 15 март кунига қадар ўтказилиши (давом эттирилиши) режалаштирилган. Синов жараёнлари якунлангач, ер усти метро линиясининг «Турон» ва «Қипчоқ» бекатларини ўз ичига олган участкаси фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Иккита янги метро бекати қачон очилиши маълум бўлди
«Турон» ва «Қипчоқ» метро бекатларида синов қатновлари 15 мартгача давом этади.