«Кучукка собиқ севгилингиз номини беринг, биз уни кастрация қиламиз»: Тошкентдаги бошпана шафқатсиз акция бошлади
7 февраль куни итлар учун бошпана тақдим этувчи Меҳр лойиҳаси 14 февраль «Севишганлар куни»га бағишланган шафқатсиз ва жинсни камситувчи акцияни эълон қилди. Бошпана қизларга ўзининг итига собиқ севгилиси номини беришни ва бу орқали кастрация нархи 300 минг сўмга тушишини таклиф қилмоқда.
Шу билан бирга, постда турли ноадекват баёнот ва таклифлар мавжуд. Масалан, бошпана кастрация қилинган кучукнинг расмини юборишни таклиф қилмоқда. Буларнинг барчаси учун 300 минг сўм нарх белгиланган.
Ваколатли идоралар ҳозирча бу ҳолатга эътибор қаратмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аёлларга нисбатан зўравонлик акс этган видео учун блогерлар омма олдида кечирим сўрашига қарамай, 15 суткага ҳибсга олинган эди.
«Собиқ севганигизни эслаб, йиғлаб, маст бўлиб юриш шарт эмас. Ундан кўра, унга ўз ёрдамингиз билан кастрация қилинга ит расмини юбор. Хавотир олманг — кучукларни шундай ҳам кастрация қилиш керак, сиз бунда бизга озроқ ёрдам берасиз. Негатив шарт эмас, фақат озроқ юмор ва ҳайвонларга гуманитар ёрдам беришнинг бир кўриниши холос», — дейилади бошпана Instagram постида.