Беларусь раҳбарини спорт мажмуасида Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Муз саройидаги ушбу учрашув чуқур рамзий маънога эга. Александр Лукашенко — хоккей ишқибози, Беларусда ушбу спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди, ўз ҳам бир неча бор муз майдонига тушган.
2019 йилда давлат раҳбари ташаббуси билан «Ҳумо Арена» кўп функцияли муз саройи барпо қилинган эди. Тошкентнинг «Ҳумо» жамоаси халқаро ва минтақавий мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда, хусусан, Беларуснинг Гродно шаҳри «Неман» клуби билан беллашиб келмоқда.
Танишув чоғида президентлар Тошкентнинг «Ҳумо» ва Остонанинг «Номад» хоккей жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилди. Ўйин якунида олий мартабали меҳмонларга уларнинг исмлари туширилган хоккей кийими топширилди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 8 февраль кунига режалаштирилган.
Мирзиёев ва Лукашенко хоккей томоша қилди
7 февраль куни Беларусь Республикаси президенти расмий ташриф доирасида «Ҳумо Арена» муз саройига ташриф буюрди. Учрашув сўнгида ҳурматли меҳмонларга шахсий хоккей формаси совға қилинди.