Игорь Мялин сувга сакраш бўйича жаҳон чемпионати финалига чиқди ва Олимпиада лицензиясини қўлга киритди
Ўзбекистон терма жамоаси вакили Игорь Мялин 10 метрдан сувга сакраш бўйича жаҳон чемпионати финалига чиқди ва Париж-2024 Олимпиада ўйинлари лицензиясини қўлга киритди.
Мялин 415,80 балл билан ярим финалда 7-ўринни эгаллади ва бугун оқшом бўлиб ўтадиган финалга йўлланма олди. Қоидаларга кўра, жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчилари автоматик тарзда Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланади.
Олимпиада ўйинларига берилган ушбу лицензия ўзбек спортининг сувга сакраш тарихида биринчи бўлди.
Олимпиада ўйинларига берилган ушбу лицензия ўзбек спортининг сувга сакраш тарихида биринчи бўлди.