Taftish.uz журналисти пичоқланди: ҳужум қилган шахс унинг таниши бўлиб чиқди
Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги кафелардан бирида Taftish.uz мухбири таниши билан ўзаро жанжал оқибатида пичоқлаб кетилди. Ҳужум қилган шахс ҳибсда, жиноий иш очилган.
Ҳодиса 6 февраль куни содир бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.
Можаро икки эркак ўртасидаги узоқ вақтдан бери давом этаётган келишмовчиликдан келиб чиққан. А.А. ошхона пичоғи билан У.Т.нинг ошқозонига бир марта пичоқ урган, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга уриниш) 25-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. 7 февраль куни унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жабрланувчи у даволанаётган шифохонада. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.