Олий Мажлис Ўзбекистоннинг Россияга қарши санкцияларга «қўшилиши»га изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда қабул қилиниши кутилаётган қонун лойиҳасида Ўзбекистон Россияга қарши молиявий санкцияларга қўшилиши белгилангани ҳақида хабар тарқалди. Парламент қуйи палатаси вазиятга изоҳ берди.
Парламент қуйи палатаси матбуот хизмати ушбу қонун лойиҳаси ҳеч бир давлатга қарши қаратилмаганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида кредит ва тўлов ташкилотлари фаолиятида иккиламчи иқтисодий санкцияларнинг қўлланилиши билан боғлиқ хатарларни тартибга солиш ва назорат қилишнинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмас.
Бу банк соҳасида давлат сиёсати самарадорлигини оширишга, кредит ва тўлов ташкилотларининг мижозлар билан ишлашда яхлит, ягона ёндашув механизмини яратишга, шунингдек, аҳоли ва халқаро молия институтларининг мамлакат банк тизими фаолиятига ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ҳозирда 11 мингдан ортиқ компания ва фуқаролар Россия Федерациясига қарши Ғарб давлатлари томонидан санкциялар остида.
«Лойиҳада кўзда тутилган тартиб дунёнинг деярли барча мамлакатларида мавжуд бўлиб, ундан мақсад миллий молия институтлари томонидан уларга нисбатан иккиламчи санкциялар қўлланилишига йўл қўймасликдир», — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида кредит ва тўлов ташкилотлари фаолиятида иккиламчи иқтисодий санкцияларнинг қўлланилиши билан боғлиқ хатарларни тартибга солиш ва назорат қилишнинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмас.
«Бундай шароитда ушбу хатарларни ҳар бир кредит ва тўлов ташкилоти ўзининг эҳтиёж ва қарашларидан келиб чиқиб белгиламоқда, ўзи маъқул кўрган даража ва кўламларда мижозларга чекловлар қўймоқда. Бундай ҳолатлар банк ҳисобварақлари очиш ва банк операцияларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларига нисбатан субъектив ёндошувларга ҳамда мижозларнинг қонуний ҳуқуқларининг бузилишига олиб келмоқда», — дейилади хабарда.