Тошкентда 6 ёшли болани зўрлаган эркак 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
15 февраль куни Болалар омбудсмани 2017 йилда туғилган болага нисбатан жинсий характердаги жиноят бўйича судда иштирок этди. Айбланувчи жиноий ишда айбдор деб топилди.
Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида кўриб чиқилди.
Судланувчи Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида (Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган жинсий эҳтиросни ғайритабиий шаклда мажбурлаб қондириш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.
Эркак 16 йилга озодликдан маҳрум этилди, у жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.
Болалар омбудсмани матбуот хизмати ушбу тоифадаги жиноятлар учун жавобгарликнинг янги тартибига кўра, ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин маҳкумга нисбатан енгиллаштириш чораси қўлланилмаслиги ва у жазони тўлиқ ўташини таъкидлади.