Олмалиқдаги мисни қайта ишлаш заводида том қулаб тушди: ҳалок бўлганлар бор
«Ёшлик-1» конидаги 3-сонли мисни қайта ишлаш заводи қурилиш майдонида қор ёғиши оқибатида том қулаб тушди. Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор, уларнинг барчаси Ҳиндистон фуқаролари.
Қурилиш ишлари Enter Engineering компанияси томонидан амалга оширилаётган бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«3 нафар ишчи ҳалок бўлди, 29 нафари тан жароҳати олди, жароҳат олган тўрт нафар фуқарога шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Барчаси Ҳиндистон фуқаролари», — дейилади Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.