Тошкент вилоятида «C.S» корхонаси раҳбари ва бошқалар кўчаларни таъмирлаш учун ўтказилган 373,5 млн сўмни ўзлаштириб юборди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.
«Тошкент вилояти минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси мурожаатига кўра, бошқарманинг Бўка тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Аниқланишича, раҳбар ва бошқа шахслар буюртмачи билан тузилган шартнома асосида учта кўчанинг йўлларини таъмирлаш ишларини бошламасдан туриб, белгиланган миқдордаги пулни ўзлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент вилоятида йўлларни таъмирлаш учун ажратилган 373 млн сўмдан ортиқ маблағ ўғирланди
Тошкент вилоятининг Бўка туманида хусусий корхона мансабдор шахслари йўлларни таъмирлаш учун ажратилган 373 млн сўмдан ортиқ маблағни ўғирлади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчилар қамоққа олинган.