Ўзбекистонда табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари қатъийлаштирилмоқда

Ўзбекистон

Ўзбекистонда саноат балиқ овлаш учун рухсат этилган тўрларни ҳисобга олиш ва аниқлаш имконини берувчи электрон платформа ишга тушмоқчи.

Қонун ҳужжатларидаги ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 80-сон қарори билан назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, ҳаваскор ва саноат балиқ овлаш тартиби, шунингдек, балиқ овлаш, балиқни назорат қилиш ва муҳофаза қилиш ҳамда ноқонуний балиқ овлаш натижасида етказилган зарарни ҳисоблаш билан шуғулланувчи шахсларнинг бурч ва ҳуқуқлари, балиқ овлаш, шу жумладан балиқ овини йўқ қилиш қоидалари тасдиқланди.

Қарор расмий қабул қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.

Мавзуга оид материаллар