«Миллий тикланиш» партияси Тошкентдаги биноларнинг уй-жой мулкдорлари манфаатлари ҳисобга олинмаган ҳолда реновация қилинишига қарши чиқди

O‘zbekiston

«Миллий тикланиш» партияси реновациянинг мустаҳкам қонуний асоси бўлиши ва бу борадаги дастурлар уй-жой мулкдорлари ҳамда кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши зарур деб ҳисобламоқда. Бироз аввал пойтахт ҳокими 500 гектардан ортиқ ҳудуддаги уй-жойлар реновация дастурига тушганини маълум қилганди.

Бироз аввал хабар берганимиздек, Тошкентда 500 гектардан ортиқ ҳудуддаги уй-жойлар реновация дастурига тушган.

Партия реновациянинг мустаҳкам қонуний асоси бўлиши ва бу борадаги дастурлар уй-жой мулкдорлари ҳамда кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши зарурлигини таъкидлади.
«Фойдаланишга яроқсиз, эскирган кўп қаватли уй-жойларни ўрнига янгиларини қуриш яхши, албатта. Бироқ реновация дастуларини ишлаб чиқиш учун энг аввало, ушбу жараённи очиқ ва шаффоф амалга оширишнинг қонуний асослари, реновация тартиби ва қоидалари бўлиши лозим», — дейилади хабарда.

Фракия таъмирлаш дастури лойиҳаси реконструкция қилинаётган уйлар эгаларининг розилиги асосида ишлаб чиқилиши ва кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши керак, деб ҳисоблайди.
«Реновация бўйича қонун қабул қилинмасдан, бу ишлар амалга оширилса, афсуски бир неча йиллар олдин мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш ва мамлакатимиз имижига салбий таъсир кўрсатган снос, деган ҳолатга ўхшаш жараёнлар бошланиб кетиши эҳтимолдан йироқ эмас», — деб таъкидланади хабарда.

Шунингдек, «Миллий тикланиш» фаоллари Тошкентнинг қадимий ва тарихий аҳамиятга молик биноларини, кўп қаватли турар жойларни, умуман олганда шаҳарнинг тарихий қиёфаси ва архитектурасини сақлаб қолиш шартлигини таъкидлади.
«Шу боис ҳукумат ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги энг аввало, реновация тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқиб, парламент қабул қилгандан кейингина реновация билан боғлиқ дастурларни амалга оширишини мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз», — таъкидлади партия.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил декабрь ойида парламентга йўллаган мурожаатида биринчи марта жаҳон мегаполислари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда уй-жойларни таъмирлаш дастурини қабул қилиш зарурлигини маълум қилган эди.

Республика бўйича икки қаватли ва ундан юқори 34 584 та кўп қаватли уйларни инвентаризация қилиш натижалари тақдим этилди. 455 та уйда авария белгилари аниқланган (фасаддаги ёриқлар, пойдеворнинг чўкиши, ертўла ва том ёпиш иншоотларида бетоннинг коррозияси ва бошқалар).

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.