«Маслаҳат бермайман, Америка шунчаки реклама»: 74 нафар ўзбекистонлик АҚШдан депорт қилинди
74 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди. Улар штатларга кириш учун Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга ҳаракат қилган. Қайтарилганлардан бирининг ҳикояларига кўра, у ўзи хоҳлаган давлатга киришга муваффақ бўлган, лекин у иш тополмаган ва пулини беҳуда сарфлаган.
3 март куни эрта тонгда АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди.
[caption id="attachment_85601" align="alignnone" width="1237"] UzReport[/caption]
Унинг сўзларига кўра, АҚШга бориш учун қарийб 10 минг доллар харажат қилган.
«Багажимни йўқотиб, тўсатдан Мадридга учганман. Ушбу шаҳарда билет йўқолиб қолиб, 14 кун давомида 400 та ўзбек Мадрида хор бўлган. Шу ердан Туркияга депорт қилинганмиз. Кейинчалик Гуатемалага бордик ва яна ҳаракат қилиб кўрдик. 2 марта чегарадан қайтарилиб, иммиграцион жойда 2 сутка ётганман. Венесуэла фуқаролари билан пиёда 3 кун юрганмиз. У ерда ҳам қочдик, юрдик, ўликларни ҳам ҳамма нарсани кўрдик. Маслаҳат бермайман, Америка шунчаки реклама», — дея таъкидлади ватандошлардан бири.
[caption id="attachment_85601" align="alignnone" width="1237"] UzReport[/caption]
Унинг сўзларига кўра, АҚШга бориш учун қарийб 10 минг доллар харажат қилган.
«Июлда уйимдан чиққан бўлсам, август ойида мен ушбу давлатга етиб бордим. Лекин ишлай олмадим. Пул сарфлаб, сарфлаб қайтдик», — дейди у.