ДХХ Асака ҳокими ўринбосари ва прокурори ўринбосарини пора олаётган вақтида қўлга олди
Андижон вилояти Асака туманида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан туман прокурори ўринбосари ва ҳоким ўринбосарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслар пора олаётганликда гумонланиб қўлга олинди. Мазкур иш бўйича айбланувчилар қамоққа олинган.
Андижон вилояти Асака туманида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан фирибгарлик ва пора олишда гумонланиб, юқори лавозимли мансабдор шахслар ва хавфсизлик хизмати ходимлари қўлга олинди, деб хабар бермоқда департамент матбуот хизмати.
Хусусан, Асака тумани ИИБ тергов бўлимининг собиқ ходими ҳибсда сақланаётган қурилиш ташкилоти раҳбарининг қариндошларидан 15 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинди.
У қурилиш ташкилоти раҳбари гумон қилинаётганига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартиришга ёрдам беришга ваъда берган. Шунингдек, пора унинг жиноий фаолияти оқибатида етказилган зарар миқдорини камайтиришга ёрдам беришни ҳам ўз ичига олган. Терговчи ўз режасини туман прокурори ўринбосари орқали амалга оширишни режалаштирган.
Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида собиқ терговчига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Мазкур жиноят иши бўйича туман прокурори ўринбосари ҳам айбланувчи сифатида ушланган. Мазкур иш бўйича иккала айбланувчи ҳам ҳибсга олинган.
Худди шундай воқеа Асака тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги раҳбари билан ҳам содир бўлган. Ҳокимнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари топшириғига кўра у корхоналардан биридан узоқ муддатли ижарага олинган 50 сотих ерни сотишни режалаштирган.
Тергов материалларига кўра, туман кадастр бўлими орқали обект тоифаси нотурар бинолар тоифасига ўзгартирилиши керак эди. Бунинг учун улар харидордан 40 минг доллар талаб қилишган.
Бўлим бошлиғи 15 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди.
Тезкор тадбир давомида ушбу сумманинг 5 минг АҚШ долларини олган туман кадастр бўлими бошлиғи ҳам қўлга олинди. Мазкур жиноят ишига туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари ҳам жалб этилган.
Айбланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.