Маълумотларга кўра, Фарғона вилоятининг Данғара туманида 5 март куни кечга яқин Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида кетаётган беш нафар пиёдани уриб юборган. Оқибатда автомобиль беш нафар фуқарони дарахтга уриб юборган, улардан икки нафари воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда жабрланганлар касалхонага ётқизилиб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
