7–8 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича иш ҳафтасининг бошида бошланган ҳаво ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10° илиқ, кундуз кунлари 7 мартда 13-16° илиқ, 8 мартда 17-20° илиқ атрофида бўлади.
Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Эртага ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва куннинг иккинчи ярмида Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
9-11 март кунлари Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат фони анча юқори бўлиши сақланиб туради, кечалари 5-10° илиқ, кундуз кунлари 13-18° илиқ бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, 9 мартда баъзида 22-24 м/с гача кучайиши мумкин.
Ўзбекистонда 8 март куни ҳаво иссиқ бўлади, аммо дам олиш кунлари ёмғир ёғиши мумкин
Ўзгидромет 8 март ва дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти билан бўлишди. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 13-18° илиқ бўлади.