Тошкентдаги Compass СМда эркак аёл сабабли томоғидан сўйиб ташланди
Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги Compass савдо маркази автотураргоҳида одамлар кўз ўнгида эркак томоғидан сўйилди. Бош прокуратуранинг аниқлик киритишича, жабрланувчи рашк туфайли ўлдирилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
Тошкент шаҳри Бектемир туманида одамлар кўз олдида пичоқлаб ўлдирилган эркакка ҳужум қилган шахс тезкор-қидирув давомида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Взгляд.uzʼга маълумот берди.
Воқеа 2024 йил 14 февраль куни Compass Mall автотураргоҳида содир бўлган. Гумонланувчи ўзи бирга яшаб юрган, 1995 йилда туғилган аёлни собиқ эридан рашк қилган.
Жанжал вақтида С.К. Т.Ш. (собиқ эр)ни бир неча марта ошхона пичоғи билан жароҳатлаган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Взгляд.uzʼнинг ҳолат гувоҳи бўлган манбасининг маълум қилишича, эркак марҳумнинг кўкрак ва қорин бўшлиғига пичоқ билан зарба берган, кейин эса одамлар олдида томоғидан сўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан 97-модда (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.