Наврўз байрамида Тошкентдан Қарши ва Самарқандга қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади

O‘zbekiston

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча йўналишларни йўлга қўяди. Қатновлар 21 мартдан 25 мартгача давом этади.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Наврўз байрами арафасида қўшимча «Афросиёб» поездлари қатновини йўлга қўйишини маълум қилди.

Хусусан, 21-25 март кунлари Самарқанд–Тошкент–​​Самарқанд йўналишида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади.

775-сонли маршрут Самарқанд–Тошкент

  • Жўнаш вақти 11:11.

  • Қайтиш вақти 13:26.


776-сонли маршрут Тошкент–Самарқанд

  • Жўнаш вақти 13:51.

  • Қайтиш вақти 16:05.


Шунингдек, 20 ва 21 март кунлари Тошкент–Қарши–Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади.

762-сонли маршрут Тошкент–Қарши

  • Жўнаш вақти 06:59.

  • Қайтиш вақти 10:33.


761-сонли маршрут Қарши–Тошкент

  • Жўнаш вақти 16:44.

  • Қайтиш вақти 20:20.

Mavzuga oid materiallar