Қўқон шаҳрида жойлашган 4-сонли мактабда 6 март куни соат 16:10 да янги тизимдаги қоровуллик хизматини олиб бораётган ходим томонидан ушбу мактаб атрофида мақсадсиз юрган ва мактаб ҳудудига кирмоқчи бўлган тўрт нафар бегона шахс тўхтатилган.
Қўриқлаш бўлими ходими ташвиш тугмаси орқали қўриқлаш бўлимига хабар бериш билан бирга, улардан нима мақсадда келганликларини сўраб, мактабга бегоналар кириши мумкин эмаслигини ва жорий қилинган янги тартиб-қоидалар тўғрисида тушунтиришга ҳаракат қилганида, улар тушунишни истамасдан аксинча қоровул ходимининг қонуний талабларини бажармасдан, ўзларининг ножўя ҳатти-ҳаракатлари билан қўполлик қилишга ўтишган.
Миллий гвардия масъул ходимлари томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида улар Қўқон шаҳрида туғилган фуқаролар, 19 ёшли М. Я., муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан енгил тан жароҳати етказиш) бўйича судланган, 22 ёшли К. М., муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан оғир тан жароҳати етказиш) бўйича судланган, 16 ёшли Т. У., муқаддам унинг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси билан (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) жавобгарлик белгиланган, ва 18 ёшли Р. Р., мазкур мактабнинг собиқ ўқувчиси эканлиги маълум бўлган.
Ушбу фуқароларнинг ҳатти-ҳаракатларида ЎзР МЖтКнинг 183, 194-1, 195-1 моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳозирда тўпланган хужжатлар, Суд органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.
Қўқонда номаълум шахслар мактабга бостириб кирмоқчи бўлди: Миллий гвардия «ўз ўрнида»
Қўқон шаҳрида 6 март куни номаълум шахслар мактаб атрофида мақсадсиз юриб, у ерга кирмоқчи бўлган. Йигитлар йўли тўсилгани сабабли улар жанжал чиқарган. Миллий гвардия ҳуқуқбузарлар иши бўйича ҳисоботни эълон қилди.