«Вазирлик боғча опа эмас» — Назарбеков санъаткорларга чора кўриш ҳақида
Маданият вазири Озодбек Назарбеков тармоқларда номақбул хатти-ҳаракатларга йўл қўйган санъат вакилларини жавобгарликка тортиш ҳақидаги саволга жавоб берди. Унинг таъкидлашича, «назорат тамойили демократик нормаларга тўғри келмайди».
Маънавият тушунчасининг аниқ бир чегараси йўқ, бу индивидуал тушунча ва ҳар бир инсоннинг ўзини маънавий чегараси бор. Бу ҳақда 11 март куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маданият вазири Озодбек Назарбеков қайд этди.
Маданият вазирининг сўзларига кўра, санъат вакилларига нисбатан чора кўрилса, «либерал томон мутлақо норози бўлади».
Тадбирда охирги пайтларда маданият соҳаси вакилларининг айримларини телевидение, айниқса, интернетда номақбул ҳаракатлари тез-тез кузатилаётгани, вазирликда уларни назорат қилиш ва самарали таъсир чоралари кўриш ваколати бор ёки йўқлиги ҳақида савол берилди. Қизиқчи Шукрулло Исроиловнинг яқинда хусусий телеканалларнинг бирида жонли эфир вақтида қилган хатти-ҳаракати мисол қилиб келтирилди.
Унинг таъкидлашича, санъат вакилларининг тармоқларда тарқалган ножўя ҳаракатлари ёки гап-сўзлари вазирлик томонидан ўрганилиб, суҳбат ўтказилади.
Назарбековнинг сўзларига кўра, маънавият индивидуал тушунча ва ҳар бир одамнинг шахсий маънавий чегараси бўлади.

«Бир нарсани тўғри тушунишимиз керакки, биз демократик давлатда яшаяпмиз ўртоқлар. Маданият вазирлиги боғча опа эмас, ҳар битта соҳа вакилининг олдига бориб, сен нотўғри гапириб қўйибсан, ундай дема, бундай дегин, [демайди]. Сизлар 40−50 ёш одамлар ҳақида гапиряпсизларда. У одамларга маънавиятдан, одобдан гапиришнинг ўзида қанчалик мантиқ бор? 50 ёшли одамга оддий боғчада гапирадиган ёки мактабда ўргатадиган нарсалар тўғрисида вазир шуғулланиши керакми? Нима деб ўйлайсизлар? Бу демократик нормага тушадими ёки йўқми? Бунга шундай қараш керак», — деди у.
Унинг таъкидлашича, санъат вакилларининг тармоқларда тарқалган ножўя ҳаракатлари ёки гап-сўзлари вазирлик томонидан ўрганилиб, суҳбат ўтказилади.
«Бизни тавсиявий характердаги профилактикамиз мавжуд. Бу каби ҳолатларга ҳеч ким индамаяпти, Маданият вазирлиги жим ўтирибди, десаларингиз хато бўлади. Биз мана шундай хурмача қилиқлар чиқиши биланоқ, ўша ижодкор билан гаплашамиз ва огоҳлантирамиз, керак бўлса, ёздириб оламиз. Интернетда чиқаётган хурмача қилиқларнинг бирортаси шундайлигича қолиб кетгани йўқ. Лекин уларга чора кўрсак, иккинчи тараф бош кўтаради, либерал тараф мутлақ норози бўлади. Бу каби ҳолатлар бошимиздан жуда кўп ўтди ва ҳозир ҳам ўтяпти», — деди вазир.
Назарбековнинг сўзларига кўра, маънавият индивидуал тушунча ва ҳар бир одамнинг шахсий маънавий чегараси бўлади.