Қўқонда 5 минг долларлик психотроп моддаларни сотган эр-хотин қўлга олинди

O‘zbekiston

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эр-хотин «Тропикамид» препаратини 5 минг долларга сотмоқчи бўлди, жиноят содир этган шахслар ашёвий далил билан ушланди.

Фарғона вилояти ИИБ ва Иккинчи митақавий ҳудуд ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Қўқон-Андижон йўлида эр-хотин психотроп моддаларни сотмоқчи бўлгани аниқланди.

Фуқаро У.М ва унинг турмуш ўртоғи Ш.М 238 дона «Тропикамид» психотроп моддасини 5000 АҚШ долларига топшираётган вақтида ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.