Нурилла Абдурахманов Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди
Бунгача Чилонзор тумани ҳокимининг «Гавҳар» маҳалласидаги ёрдамчиси бўлиб ишлаб келган Нурилла Абдурахманов Тошкент шаҳри Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди.
Унинг номзоди 11 март куни халқ депутатлари кенгашининг сессиясида маъқулланди, деб хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Нурилла Абдурахманов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Чилонзор туманидаги «Гавҳар» маҳалласида фуқаролар йиғини ҳокимнинг тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.
1981 йилда туғилган, маълумоти олий. Бунгача Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туманлари ҳокимликларида бир қатор масъул лавозимларда ишлаб келган.
Туманнинг аввалги ҳокими Тапил Маҳмудзияев февраль ойи бошида ерни бир йил давомида кимошди савдосига қўймагани учун ишдан бўшатилган эди.